Асосий қисмга ўтиш

CRM · ERP · Автоматлаштириш

Мураккаб жараёнларни тизимлаштирамиз

Мижозлар, савдо, омбор ва молия — ҳаммаси битта тизимда. Бизнесингиз учун CRM, ERP ва махсус дастурлар ишлаб чиқамиз.

бажарилган лойиҳа
20+
бажарилган лойиҳа
йилдан бери ишлаймиз
2025
йилдан бери ишлаймиз
хизмат йўналиши
6
хизмат йўналиши
Ўтмиш
  • Excel жадваллар
  • Дафтардаги ёзувлар
  • Телеграмдаги чатлар
  • Эсдан чиққан қўнғироқ
  • Қўлда ҳисобот
Келажак

Савдо воронкаси

жонли

Янги2

  • Улгуржи буюртма
  • Қайта мурожаат

Жараёнда2

  • Ҳамкорлик
  • Етказиб бериш

Тўланди1

  • Шартнома
Ўртача жавоб вақти15 дақ

Мижозлар

Бизга ишонганлар

  • Najot Ta'lim
  • Falaq
  • OneBook ELD
  • Techjobs
  • Oson Bozorlik
  • JLPT Master
  • HisobAI
  • Ustoz Akademiyasi
  • Quarter Aspect
  • Edfix
  • Robbit
  • TruckCare
  • @hazlovozbot

Таниш ҳолатми?

Ҳар куни мижозлар ёзади. Нечтасини йўқотаётганингизни биласизми?

  1. 01

    Жавоб кечикади

    Мижоз ёзади, лекин жавоб бир неча соатдан кейин келади. Бу вақтда у рақобатчингизга кетиб бўлган.

  2. 02

    Маълумот тарқоқ

    Мижозлар Excelda, буюртмалар Телеграмда, тўловлар дафтарда. Умумий манзарани ҳеч ким кўрмайди.

  3. 03

    Ҳисобот — қўлда

    Ой охирида ҳисобот тайёрлаш учун бутун бир кун кетади ва рақамлар барибир мос келмайди.

  4. 04

    Ҳаммаси бир одамга боғлиқ

    Менежер таътилга чиқса, унинг мижозлари билан нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди.

Хизматлар

Бизнесингизни рақамлаштириш учун керак бўлган ҳамма нарса

Ғоядан ишга туширишгача — таҳлил, дизайн, ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш битта жамоада.

  • CRM ва ERP тизимлари

    Мижозлар, савдо, омбор ва молияни бошқариш учун бизнесингизга мослаб яратилган тизимлар.

    Нималар киради

    • Жараёнлар таҳлили ва лойиҳалаш
    • Роллар ва рухсатлар
    • Ҳисоботлар ва дашбоардлар
    • Мавжуд дастурлар билан интеграция
    • Ходимларни ўқитиш
  • Жараёнларни автоматлаштириш

    Такрорланадиган қўл меҳнатини дастурга топширинг: ҳисоботлар, билдиришномалар, ҳужжатлар.

    Нималар киради

    • Телеграм ботлар
    • Автоматик ҳисоботлар
    • Ҳужжатлар генерацияси
    • SMS ва билдиришномалар
    • Тўлов тизимлари интеграцияси
  • Web сайт ва платформалар

    Корпоратив сайтлардан мураккаб web платформалар ва шахсий кабинетларгача.

    Нималар киради

    • Корпоратив сайтлар
    • Web платформалар ва кабинетлар
    • Кўп тилли сайтлар
    • SEO ва тезлик оптимизацияси
    • Админ панел
  • Мобил иловалар

    iOS ва Андроид учун иловалар — мижозларингиз ёки ходимларингиз учун.

    Нималар киради

    • iOS ва Андроид
    • Курер ва ходим иловалари
    • Пуш билдиришномалар
    • Офлайн режим
    • App Store ва Google Play дўконларига жойлаш
  • IT outsourcing

    Лойиҳангиз учун тайёр жамоа ёки жамоангизни кучайтирадиган мутахассислар.

    Нималар киради

    • Тўлиқ лойиҳа жамоаси
    • Алоҳида дастурчилар
    • Техник қўллаб-қувватлаш
    • Код сифати назорати
  • Техник маслаҳат ва архитектура

    Қайси технология керак, қанча туради, қаердан бошлаш керак — аниқ жавоб берамиз.

    Нималар киради

    • IT аудит
    • Архитектура лойиҳаси
    • Технология танлаш
    • Лойиҳа баҳоси ва режа

Лойиҳалар

Тизимлаштирган бизнесларимиз

Ҳар бир лойиҳа — аниқ муаммо ва ўлчанадиган натижа.

  • Devline юритади

    20+

    бўлим админ панелда

    Таълим

    Нажот Таълим ERP — ўқув маркази бошқарув тизими

    Ўқув марказининг бутун ишини қамраб олган тизим: гуруҳлар ва дарс жадвали, шартномалар, молия ва тўловлар, ўқув бўлими, аналитика ва гамификация. Ходимлар учун админ панел, талабалар учун мобил илова.

  • 5000+

    фойдаланувчи

    EdTech ва нашриёт

    Falaq — аудио ва электрон китоблар платформаси

    Китобларни қароқчиликдан ҳимоя қилган ҳолда сотиш ва тинглаш учун платформа. Файллар шифрланган ҳолда узатилади, қурилмалар сони чекланади, обуна ва ақлли билдиришномалар ишлайди.

  • 16

    модул, 4 та рол

    Юк ташиш · АҚШ ва Канада

    OneBook ELD — автопарк бошқарув панели

    Ташувчи компания офиси учун web панел: автопаркнинг жонли харитаси, ҳайдовчилар иш вақти назорати, техник кўрик ва ҳисоботлар. АҚШ FMCSA талабларига мос.

Қандай ишлаймиз

Тартибсизликдан тизимгача — 5 қадам

  1. 1

    Таҳлил

    Бизнесингиз қандай ишлашини ўрганамиз: жараёнлар, муаммолар, мақсадлар.

  2. 2

    Лойиҳалаш

    Тизим тузилмаси, экранлар ва аниқ режа. Нарх ва муддат олдиндан маълум.

  3. 3

    Ишлаб чиқиш

    Қисқа босқичларда ишлаймиз ва ҳар 2 ҳафтада натижани кўрсатамиз.

  4. 4

    Жорий этиш

    Маълумотларни кўчирамиз ва ходимларингизни ўқитамиз.

  5. 5

    Қўллаб-қувватлаш

    Ишга тушгандан кейин ҳам ёнингиздамиз: янгилаш ва ривожлантириш.

Биз ҳақимизда

Ўтмишдан келажакка

Devline — бизнеслар ва стартаплар учун замонавий IT ечимлар яратадиган жамоа.

Биз 2025-йилда битта оддий кузатувдан бошладик: кўп бизнеслар ҳали ҳам дафтар, Excel ва хотира билан ишлайди. Компания ўсган сари бу усул ишламай қолади — мижозлар йўқолади, хатолар кўпаяди, эгаси ҳамма нарсани ўзи назорат қилишга мажбур бўлади.

Бизнинг вазифамиз — шу тартибсизликни тушунарли тизимга айлантириш. Логотипимиздаги «>» белгиси айнан шуни англатади: ўтмишдаги қўл меҳнатидан келажакдаги автоматлаштирилган жараёнларга.

Мақсадимиз — мижозларимизга тез, сифатли ва ишончли технологик ечимлар тақдим этиш.

Ўтмишдан > Келажакка

  • 01

    Аввал тушунамиз

    Код ёзишдан олдин бизнесингиз қандай ишлашини ўрганамиз. Кераксиз функсия — ортиқча харажат.

  • 02

    Оддий тилда

    Техник атамалар билан чалғитмаймиз. Ҳар бир қарорни тушунтириб берамиз.

  • 03

    Ўлчанадиган натижа

    Муваффақият — ишга тушган тизим эмас, балки тежалган вақт ва сақлаб қолинган мижозлар.

  • 04

    Узоқ муддатли ҳамкорлик

    Топшириб кетмаймиз. Тизим бизнесингиз билан бирга ўсади.

Жамоа

Тизимларни қурадиган одамлар

Азиз Атажанов
Парвиз Холиков
Дилшод Гаибназаров
Акбар Абдуганиэв
Айюбхон Машрапов
Али Ургенчбаев
ДинМуҳаммад Қосимов
Абубакир Ботиров
Абдужалил Абдулахатов

01 / 09

Азиз Атажанов

DevOps муҳандис

Саволлар

Кўп сўраладиган саволлар

Жавобини топмадингизми? Ариза қолдиринг ёки қўнғироқ қилинг — тушунтириб берамиз.

  • Тайёр CRM бор-ку, нега махсус дастур керак?

    Тайёр тизимлар (amoCRM, Битрих24, 1C) кўп ҳолатда етарли ва биз ҳам шуни маслаҳат берамиз. Махсус дастур бизнесингизда тайёр тизимга сиғмайдиган жараён бўлганда керак бўлади: ўзига хос ҳисоб-китоб, ишлаб чиқариш мантиқи ёки насия схемаси. Аввал жараёнингизни ўрганамиз, кейин қайси йўл арзонроқ эканини айтамиз.

  • Қанча туради?

    Нарх иш ҳажмига боғлиқ: кичик Телеграм бот билан тўлиқ ERP тизимининг фарқи жуда катта. Шунинг учун аниқ рақамни жараёнингизни кўрмасдан айтмаймиз. Дастлабки суҳбат ва тахминий баҳо бепул.

  • Қанча вақт кетади?

    Бот ёки кичик автоматлаштириш — бир неча ҳафта. CRM ёки ERP — бир неча ой, чунки иш босқичма-босқич боради. Режани лойиҳалаш босқичида берамиз ва ҳар босқичда натижани кўрсатамиз.

  • Мавжуд дастурларимиз билан боғланадими?

    Ҳа. Телеграм, Инстаграм, телефония, Payme ва Click каби тўлов тизимлари, 1C ва бошқа ҳисоб дастурлари билан интеграция қиламиз. Қайси тизим билан ишлашини таҳлил босқичида аниқлаймиз.

  • Ишга тушгандан кейин нима бўлади?

    Маълумотларни кўчирамиз, ходимларни ўқитамиз ва тизим барқарор ишлашини кузатамиз. Кейин ҳам ёнингизда бўламиз: хатоларни тузатамиз, янги имкониятлар қўшамиз.

  • Код ва маълумотлар кимга тегишли?

    Тизим ва ундаги маълумотлар сизники. Кодни ўз серверингизда сақлаш ёки бошқа жамоага топшириш ҳуқуқингиз бор. Шартномада буни аниқ ёзамиз.

Бошлаймизми?

Бизнесингизни тизимлаштиришни бугун бошланг

Аризани қолдиринг — 1 иш куни ичида боғланамиз, вазифани муҳокама қиламиз ва бепул дастлабки баҳо берамиз.

  • Бепул консултация
  • Нарх ва муддат олдиндан
  • Мажбуриятсиз

Ариза қолдиринг

Сизни нима қизиқтиради?

Юбориш орқали маълумотларингиз фақат сиз билан боғланиш учун ишлатилишига розилик билдирасиз.

Манзил

Тошкент, Чилонзор тумани, Қатортол MFY, 1B

Нажот Таълим биноси, 4-қават

Харитада очиш